Хатирчида уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

14:30 18 Сентябр 2018 Жамият
2184 0
Иллюстратив фото

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Темур Эшбоев/Навоий. Хатирчи туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан туманнинг “Зарафшон” МФЙ ҳудудида ўз уйида қиморхона фаолиятини йўлга қўйган фуқаронинг жиноий ҳаракатлари фош этилди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи С.Р. ўз уйида пул тикиб карта ўйнашни ташкил этган ва қиморбозлар учун барча “шарт-шароит”ларни яратиб берган. Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу хонадонда уй эгаси билан бирга яна олти киши қимор ўйини устида қўлга олинди.


Тадбир давомида қиморбозлардан 3 миллион 230 минг сўм пул холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинди. Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддасига кўра жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер