Хатирчида мактаб директори пора билан қўлга олинди.
Иллюстратив фото
“Халқ сўзи Online”. Темур Эшбоев/Навоий. Хатирчидаги мактаблардан бирининг директори пора олаётган вақтда қўлга олинди.
Фуқаро С. Р. Навоий вилояти Хатирчи туманининг Олтинсой МФЙдаги Аччи қишлоғидаги 79-мактабда анча вақтдан буён психология фани ўқитувчиси сифатида ишлаб келарди.
Мазкур мактабнинг директори П.Ш. сўнгги пайтларда унга маълумоти психология мутахассислигига тўғри келмаслигини рўкач қилиб, ишдан бўшатмаслик эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилади.
Фуқаро С.Р.нинг аризаси асосида Департаментнинг туман бўлими, ДХХ ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мактаб директори П.Ш. психолог С.Р.дан кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро П.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг