Халқ таълими вазирлигининг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари ишдан бўшатилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) марказий аппарати таркибидаги барча бошқарма ва бўлим бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берган. ХТВ матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Мажлисда вазир Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади баркамол авлодни етиштириш этиб белгилангани, тизимда меҳнат қилувчи ходимлар ана шу мақсаддан оғишмаслиги кераклигини алоҳида уқтирган.
Шерматов таъкидлаганидек, ХТВ фаолияти уч тамойил – сифат, адолат ва шаффофликка асосланади.
“Мана шу мақсад ва уч асосий тамойил бўйича ишлай оладиган одамгина вазирликда қолади, бунга тайёр бўлмаганлар билан хайрлашамиз”, - деб айтган Халқ таълими вазири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг