Осиё ўйинларида Рустам Жангабоев Ўзбекистон ҳисобига яна бир медални тақдим этди
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон оғир атлетика жамоаси аъзоси Рустам Жангабоев бронза медалини қўлга киритди.
105 кг.дан оғир вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар баҳсида Жангабоев даст кўтаришда 203 кг, силтаб кўтаришда 252 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирди ва 455 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Олтин ва кумуш медалларни Эрон терма жамоаси вакиллари қўлга киритишди. Беҳзод Салимикордасиёби 461 кг (208+253) билан олтин, Сайид Алиҳусайний эса 456 кг (208+248) билан кумуш медалига эга чиқди.
Ушбу медалдан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 29тага етди. 6 олтин, 11 кумуш ва 12 бронзага эга бўлиб турган Ўзбекистон терма жамоаси умумий рейтингда ҳамон 10-ўринда қолмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг