Иқтисодий судлар фаолиятига ўзгартиришлар киритилади
Иллюстратив фото
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига бир қатор долзарб қонунлар киритилган. Улар орасида “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам бор.
Мазкур ҳужжат бизнес юритишни енгиллаштириш ва Ўзбекистонда уни ривожлантириш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган. Бу жараёнда айниқса, иқтисодий судлар фаолияти ва жараёнини соддалаштириш назарда тутилмоқда.
Суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатадики, 100 та ҳолатдан 6 тасида суд муҳокамаси қолдирилмоқда. Бундай ҳолатларнинг 50 фоизи тарафлардан бирининг суд мажлисига келмаслиги ва суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ўша тараф тегишли тарзда хабардор қилинганини тасдиқловчи далиллар бўлмагани сабаб бўляпти.
Қонунга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 171-моддасига кўзда тутилмаган сабаблар ва фавқулодда ҳолатлар мавжуд бўлганда суд муҳокамасини қолдириш мумкинлигини назарда тутувчи тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Шунингдек, суд муҳокамасини 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қолдириш мумкинлиги, қолдириш ва танаффуслар миқдори эса 3 мартадан ортиқ бўлмаслиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари, иқтисодий судда низоларни ҳал қилиш усули сифатида судгача мажлис ўтказиш имконини берувчи тартиб жорий этилиши ва бунда суд муҳокамасининг жадвалини аниқлаш, келишув битими ёки низоларни ҳал қилишнинг муқобил усулларини тузиш эҳтимолини аниқлаш, ушбу низонинг судга тааллуқлилиги масаласини ва бошқа процессуал масалаларни аниқлаш назарда тутилмоқда.
Зайнаб БЕРДИЕВА, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг