Иккинчи “Аirbus —А320nео” авиалайнерини қабул қилиб олинди

21:40 09 Апрель 2019 Жамият
183 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Ҳозир пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга навбатдаги янги ва иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги юқори бўлган “Аirbus — А320nео” ҳаво лайнери келиб қўнди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Мазкур лайнер ўзининг ёқилғи тежамкорлигини таъминловчи “CFM International” компаниясининг “LEAP-1А” двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи қанот конструкциясидаги замонавий ишланмалари, шу билан бирга, симсиз интернет тармоғига уланиш ускуналари билан жиҳозланганлиги билан аввалги ҳаво лайнерлардан фарқланади. Шунингдек, у икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчини (бизнесда - 12та, эконом классда - 138та) ташишга мўлжалланган.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Самолёт салонининг замонавий дизайни парвоз давомида йўловчиларга максимал қулайлик яратади. Қулай ва кенг ўриндиқлар, ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар, самолёт саҳнида ҳаво софлигини сақлаш ҳамда тўғри тақсимланишини таъминловчи мукаммаллаштирилган кондиционер тизими йўловчиларига парвоздан ўзгача завқ олишни таъминлайди.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Авиакомпания тўртта Интернет-уланиш пакетини тақдим этади: булар тезкор мессенжерларни ишлатиш учун мўлжалланган “Lite” (20 Мб), ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ёки янгиликлар сайтларига кириш учун “Medium” (50 Мб) , онлайн иш ёки интернетга чиқиш учун қулай интернет учун “Stream” (120 Мб), мазкур хизматнинг имкониятларини максимал даражада ошириш учун “Business” (220 Мб) тарифларидир. Интернет тариф режасининг энг кам нархи 5,95 АҚШ доллари, энг юқори нархи эса 52,95 долларни ташкил этади.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Парвоздаги алоқа провайдери миллий авиакомпаниянинг янги “Аirbus —А320nео” ва ҳозир фойдаланилаётган “Boeing —787-8 Dreamliner” самолётлари бортида “Inflight Entertainmentand Connectivity” (IFEC)нинг кўнгилочар дастурлари ва алоқа тизимини ўрнатган “Panasonic Avionics Corporation” компанияси ҳисобланади. Ушбу тизим йўловчиларга кўплаб фильмлар, мусиқа, видео ўйинлар, навигация тизими ва бошқаларни ўз ичига олган индивидуал HD сенсорли экранлардан фойдаланиб, вақтни мароқли ўтказиш имконини беради. Шунингдек, уларда бир қатор телеканалларни жонли эфирда томоша қилиш имконияти мавжуд.

Фото: Ҳаким Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

Эслатиб ўтамиз, янги авиалайнерлар ривожланиш стратегияси ҳамда МАК авиапаркини модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ харид қилинган. Жорий йилнинг 11 март куни қабул қилинган биринчи “Airbus — А320nео” самолётидан халқаро қатновларида самарали фойдаланилмоқда. Яқин кунларда тўртинчи “Boeing —787-8 Dreamliner” ҳаво кемаси қабул қилиниши кутилмоқда.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019