Икки ойда Ўзбекистон Қозоғистондан 487 минг тонна буғдой сотиб олди

17:02 20 Апрель 2018 Иқтисодиёт
3708 0
Фото: Kapital.kz

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Қозоғистон хорижга 167,3 миллион АҚШ долларилик буғдой экспорт қилган.   Хусусан, Ўзбекистонга 487 минг, Тожикистонга 127,9 минг, Афғонистонга 99,1 минг, Туркияга 93,3 минг, Хитойга 75,4 минг, Италияга 77,6 минг тонна ана шундай хом ашё етказиб берилган, деб ёзади “LS”. 

Айни чоғда ҳисобот даврида Қозоғистон 452,3 минг тонна унни чет давлатларга чиқарган. Шундан 289 минг тоннасини Афғонистон, 132 минг тоннасини Ўзбекистон харид қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер