Икки депутатнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди

Фото: "Фарғона ҳақиқати" газетаси
Шу йилнинг 15 март куни вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди, деб ёзади “Фарғона ҳақиқати” газетаси.
Сессияни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев олиб борди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан депутатлар томонидан Фарғона политехника институти ректори Ойбек Отақулов ва вилоят “Сирдарё – Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси собиқ бошлиғи Аъзамжон Раҳматуллаевларнинг депутатлик ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари тасдиқланди.
Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 25 майдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентига ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 19, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори қабул қилинди.
Сессияда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг доимий комиссиялари таркиби тасдиқланди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги қирқ учинчи сессиясида Ўзбекистон тумани ҳудудида маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этишга оид масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг