Ҳовлида барқ урган каннабис ва кўкнорилар

19:15 02 Июль 2018 Жамият
2778 0

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилган “Қорадори - 2018” тезкор тадбирлари давомида бир қатор қонунбузарликлар фош этилди.

Фуқаро М.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ердаги томорқада 6 туп каннабис ҳамда 50 туп кўкнори ўстирилаётганлиги аниқланган.

Хонадонда “ҳосил” сақланаётган банкалар ҳам топилди. Уларнинг бирида 4,7 гр. қуритилган кўкнори гули ва кўсаклари, иккинчисида 30,9 гр. Марихуана борлиги аниқланди. Ҳовлидаги тандирхонада эса 44,9 гр. кўкнори поялари эски чопонга ўралган ҳолда яшириб қўйилган экан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?