Андижонда ДХМнинг янги биноси

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Андижонда“Юксак қурилиш савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 7 қаватдан иборат маҳобатли бино қурилиши бошлаб юборилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Туман (шаҳар) лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида бошланган бу лойиҳа фойдаланишга топширилгач, унинг биринчи қаватида Давлат хизматлари маркази фаолият бошлайди. Қолган 6 қаватида эса замонавий меҳмонхоналар жойлашади. 3000 метр квадрат майдонга эга бу бино ўзининг шароитлари билан минглаб фуқароларга хизмат қилибгина қолмасдан, бетакрор архитектураси билан шаҳар кўркига файз киритиши кутилмоқда.
Андижон, Олтинкўл, Бўз, Булоқбоши, Марҳамат туманларида ҳам давлат хизматлари марказлари учун ана шундай бинолар қурилиши давом этмоқда ва улар шу йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилади. Бу каби хайрли ташаббуслар, энг аввало, фуқаролар манфаатига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Рустамжон ЭШОНОВ олган сурат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг