Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда мобиль телефонлар ишлаб чиқаради
“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси раҳбарияти яқинда Ҳиндистонга амалга оширган ташрифи давомида Ўзбекистонда мобиль телефонлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" мухбирига компания вакили маълумот берди.
Компания раиси ўринбосари Умид Исламнинг айтишича, ҳиндистонлик инвесторлар, йирик электротехника саноати компаниялари раҳбарлари билан ўтказилган музокалар жуда самарали бўлди. Натижада “LAVA” компанияси билан ҳамкорликда уяли алоқа воситалари ишлаб чиқаришга келишиб олинган бўлса, “KEC InternationalLTD” компаниясига қиймати 10 миллион АҚШ долларилик кабель ва трансформаторлар етказиб бериш бўйича меморандум имзоланди.
Айтиш жоизки, “LAVA” бренди нафақат Ҳиндистон, балки хориж бозорларида ҳам ўз ўрнига эга. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган телефон, планшет, ноутбук каби электротехника маҳсулотлари юқори сифати, ўзига хос дизайни билан ажралиб туради. Чунки янги маҳсулотлар ташқи кўриниши устида компаниянинг 50 кишилик Дизайн маркази мутахассислари узоқ изланишлар олиб боради.
“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида сафар якунларига бағишлаб ташкил этилган брифингда қайд этилишича, Ўзбекистонда маҳсулотлар янги бренд остида ишлаб чиқарилади. Дастлаб турли ёш тоифасидаги кишилар учун уч хил моделдаги мобиль телефонлар тайёрлаш ўзлаштирилиши мўлжалланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг