“Hi-tech bank”даги “камчилик”ни ёпиб бериш учун 500 минг доллар пора олган фирибгарлар қўлга олинди

17:33 25 Апрель 2018 Сиёсат
1637 0
Фото: www.prokuratura.uz

22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан фуқаро А.Саркисян ушланди. У айбланувчи Я.М.га гўёки мансабдор шахсга пора берганлик учун жавобгарликка тортилмаслигини айтиб, 200 минг АҚШ доллари олган.

Шунингдек, “Hi-tech bank” мансабдор шахсларидан текширув давомида аниқланган зарарни камайтириш ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланмаслигига ваъда бериб фирибгарлик йўли билан 500 минг АҚШ доллари олган фуқаролар С. Александров ва Е. Фозилов қўлга олинди.

2016-2017 йилларда Ф. Андреев, Р. Рафиқов, Д. Машковский учта жиноят иши бўйича айбланаётган яқин қариндошлари ишончига кирган. Уларни жиноий жавобгарликдан озод этиш ва оқланишларига ваъда берган ҳолда жалғитиб, бунинг учун мансабдор шахсларга 150 минг доллар пора топшириш зарурлигини билдирган. Ва фирибгарлик йўли билан умумий қиймати 50 минг доллар ва қарийб 20 миллион сўмни ўзлаштирган.

Бош прокуратура фуқароларни бу борада хушёр бўлиб, ёлғон ваъдаларга ишонмаслик ҳамда бундай шахслар қармоғига илинмаслик ҳамда шу каби ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига хабар беришга чақирди.   


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар