Ҳар гектар ердан 7600 кубометр сувни тежовчи янги усул жорий этилди

Иллюстратив фото
Бутун дунё бўйича сув танқислиги ҳукм сураётган бир пайтда Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали олимлари суғоришнинг янги усулини жорий этдилар. Томчилатиб суғоришдан-да юқори афзалликларга эга ушбу услубни синаб кўриш учун 70 сотих майдонга “Андижон-35” навли чирит қадалди. Ҳосилдорлик эса 44,5 центнерни ташкил этди. Бу бошқа навли ғўзаларга нисбатан 14 центнерга кўп демакдир.
Янги усулга биноан суғориш учун мўлжалланган шланглар ер остига 20-70 сантиметр чуқурликка жойлаштирилади. Унда кўп миқдордаги майда тешикчалар мавжуд бўлганлиги сабаб намлик бир маромда сақланади. Натижада тупроқ юзи намланмайди ва бегона ўтлар униб чиқмайди.
- Шу кунларда қўлланилаётган ғўза парвариши жараёнида 1 гектар майдонни суғориш учун 10 минг кубометр сув сарфланмоқда, - дейди университет профессори Анвар Исашев. – Янги усул орқали бу кўрсаткич 2 минг 400 кубометрни ташкил этади. Демак, 7 минг 600 кубометр сув тежаб қолинади.
Янги технология бир гектар майдон учун 11 минг метр шланг талаб этади. Сиртдан қараганда бу қиммат харажатдек кўриниши мумкин. Бироқ у 20 йил давомида хизмат қилади ва ҳар йили миллионлаб маблағни тежаб қолади. Қолаверса, хориждан келтирилган шлангларнинг ҳар метри 40 центдан баҳоланаётган бир пайтда маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бир метри 20 центданга тўғри келмоқда. Бу эса хом ашё базаси ўзимизда бисёр эканлиги ифодасидир.
Бир сўз билан айтганда, янги технология ҳам тежамкор, ҳам унумдорлиги билан мамлакатимиз иқтисодиёти тараққиётига хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг