Ҳамширанинг ноқонуний ҳаракатига нисбатан ҳукм ўқилди
Иллюстратив фото
Саминжон Ҳусанов, "Халқ сўзи"/Андижон. Марҳамат тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли диагностика бўлими ҳамшираси Бахтинисо Аблоқулованинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум бўлишича, у таниши орқали фуқарони ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 300 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. Ҳамширани ноўрин хатти-ҳаракатидан бошқа ҳамкасблари ҳам хулоса чиқаришлари учун суд мажлиси айнан тиббиёт бирлашмасининг ўзида бўлиб ўтди. Ваҳоланки, Андижон вилоятида ҳамширалар томонидан тамагирлик қилиш, ўзгалар ишончини қозониш орқали мол-мулкини ўзлаштириш каби ҳолатлар биринчи марта содир этилаётгани йўқ.
Қилмиш-қидирмиш, дейдилар. Суд ҳукмига биноан Бахтинисо Аблоқулова ўзганинг ишончини суиистеъмол қилиб, мулкий наф кўриш ниятида бўлганликдаайбланди. Энди у 1 йил муддатга моддий манфаатдорлиги бор вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига маҳкум этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг