Гўшт 28 мингдан-40 минг сўмгача. Ўзбекистон бозорларида нарх-наво қандай?

18:29 25 Март 2019 Иқтисодиёт
560 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 24 март ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача

Энг арзон нарх Чорсу деҳқон бозори, Фарҳод деҳқон бозори (иккаласи Тошкент) ва Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан - 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Андижондаги марказий деҳқон бозори ҳамда Урганч шаҳар (Хоразм) марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 30 000 – 42 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан – 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун Фарҳод деҳқон бозори, Чорсу деҳқон бозори ва Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз қўй гўштини 28 000 дан 38 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Тошкентдаги Қўйлиқ деҳқон бозори ва Андижондаги марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти 40 000 – 42 000 сўмга.

Товуқ гўшти

11 000 сўмдан – 21 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмдаги марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 11 000 сўмдан – 16 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Миробод деҳқон бозорида кузатилди – 18 000 – 21 000 сўм.

Гуруч

4 200 сўмдан – 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкентдаги Қўйлиқ деҳқон бозорида қайд этилган – 4 200 – 12 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилган – 4 500 – 15 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

8 500 сўмдан – 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтимиздаги “Фарҳод” деҳқон бозори ва Фарғонада Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 500 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда “Миробод” деҳқон бозорида қайд этилган – 12 500 сўмгача.

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон ун Тошкентнинг “Қўйлиқ” деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 кг. учун 1 700 – 3 350 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилган – 1 кг. 1-навли ун нархи 1 500 сўмдан.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун Миробод деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори, Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.

Шакар

4 300 сўмдан – 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200 сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Қорақалпоғистон Марказий деҳқон бозори, Фарғона марказий деҳқон бозори ҳамда Хоразмда Урганч Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 5 500 сўм.

 

Тухум

300 сўмдан – 650 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 300 - 650 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка

1 100 сўмдан – 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги ”Чорсу” деҳқон бозорида қайд этилди – 1 100 сўмдан – 2 200 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх ҳам Тошкентда ”Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 1 200 – 3 000 сўмгача.

Помидор

5 000 сўмдан – 17 000 сўмгача

Энг арзон нарх “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилди – 5 000 сўмдан - 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида, ҳамда Навоий шаҳридаги “Саховат” МЧЖга қарашли Марказий деҳқон бозорида ва Хоразмда Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 17 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

1 500 сўмдан – 3 500 сўмгача

Энг арзон нарх Наманган шаҳри Марказий деҳқон бозори, Сурхондарё Марказий деҳқон бозорида, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон деҳқон бозори”да ва Фарғонадаги Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда сиз хўжалик совунини 1 500 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳридаги, Наманган шаҳри ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларидаги Марказий деҳқон бозорларида қайд этилди – 3 000 – 3 500 сўмгача.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019