GM Uzbekistan машиналари нархини оширади

09:29 28 Июль 2018 Иқтисодиёт
10992 6
Архив фото

GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистон бозори учун ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархи ошади. Бу ҳақда "Халқ сўзи Online"га "Ўзавтосаноат"даги манба маълум қилди.

Қайд қилинишича, янги нархлар янги ҳафтадан жорий қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча нархлар тахминан 10-12 фоизга қимматлашиши айтилмоқда.

"Ҳозирча аниқ миқдор маълум эмас. Лекин нархлардаги ўзгариш 10-12 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда", дейди манба.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин компаниянинг Россия бозори учун чиқариладиган Ravon бренди автомобилларининг учтасида нархлар оширилганди.


Изоҳлар


Admin

Utkir Abduvaliyev (programmer-1985@mail.ru):

Qaysi faktorlarga asosan ko'tarishmoqchi? Dollar kursini bahona qilishar edi. Mana endi dollar kursi tushib borayotgan bo'lsa nima uchun kutarishyapdi?

11:0528.07.2018

Admin

 

Улугбек Бекчанов (bek1975@yandex.ru):

Баракалла оширишдан бошқа ҳеч нарсани билишмайди!!! Чимкентга бориб келдим ва ўз ўзимдан хафа булиб кетдим у ердаги нархлар Тошкентга қараганда анча арзон қозоқлар ҳайрон бўлишяпти нега сизларда нархлар қиммат деб. Уларда ойлик юқори а супермаркетда нархлар арзон

15:2228.07.2018

Admin

Shaxzod Xabibullayev (xshx@mail.ru):

O'zi hamma narsa borgan sari oshib borvotdi Prezidentimiz mahalliylashtiringlar, arzon bo'sin digan sari bular hamma narsani qimmatlashtirib borvotdi. Moshinalar o'zi 28% oshganida odamlarni mazasi qochuvdi, endi oshmaydi deyishgandi. Mana yana oshvotganmush. Benzin oshdi, metan gaz oshdi. Bu narx oshishi xalqqa bayram tuhfasi bo'lsa kerak GM Uzbekiston va UzAutoSanoatdan.

16:5028.07.2018

Nodir Temirov

Nurbek Samanov (jochon@mail.ru):

GMga raqobat qiladigan zavod yo'q agar rastomojka ochiq boganda uyizgacha kelardi moshina oling deb. Odamlarni shu moshinani olishdan boshqa ilojisi yo'q. Mutloq monopoliya

17:3029.07.2018

Nodir Temirov

Davron Mukimov (darvin666_85@mail.ru):

Хотирам панд бермаётган бўлса, машиналаримиз нархи ўзбек сўмини девальвациясига боғлаб қўйилган эди. Яъни узбек сўмини долларга нисбатан қадрсизланиб кетиши нархларни кўтарилишига сабаб бўла олар эди. Бундан яхши байрам туҳфаси бўлмаса керак!

08:4030.07.2018

Nodir Temirov

Zayniddin Altiyev (zayniddin_87@mail.ru):

Buncha narxlani ko`tarib nima keragi bor? Endi bir xil odamlarga mashina minish faqat orzu bo`ladi xolos, axir o'zimizdan chiqyapti hamma narsalari

11:4630.07.2018

Кўп ўқилганлар