Андижонда “Барселона” мухлиси “Реал” мухлисини 600 доллар учун бўғиб ўлдирди

18:01 17 Август 2018 Жамият
2225 0
Иллюстратив фото

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида икки нафар футбол мухлисининг ўзаро гаров боғлаши мудҳиш қотиллик билан тугади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг расмий нашри “Постда” хабар бермоқда.

Хабарда қайд қилинишича, Баҳром ва Шерзод (исмлар ўзгартирилган) икки севимли жамоасининг Европа чемпионлар лигасидаги ғалабаси учун пул тикишган. Уларнинг бири “Реал”га, бошқаси эса “Барселона”нинг ғалабаси учун 600 АҚШ долларидан гаров боғлашган.

Бу ўзига хос гаровда Баҳром ютиб чиққан, яъни “Реал” ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган. Шундан сўнг Баҳром Шерзоддан гаров пулини талаб қила бошлайди. Аввалига Шерзод бу шунчаки ўйинлигини тушунтиришга уринади, аммо Баҳром пулни олиш учун Шерзодни тинч қўймайди ва ҳар сафар уни кўрганида пулни сўрайверади. Сураб уйигача келади. Бир неча ой ичида Шерзод унга келишувнинг 100 долларини бера олади. Аммо бунга кўнмаган Баҳром қарз борасида Шерзоднинг отасини ҳам хабардор қилиш билан таҳдид қила бошлайди.

Пулни тўлай олишига кўзи етмаган Шерзод шундан сўнг, Баҳромдан қутулишга қарор қилади. Кунларнинг бирида уни қишлоқ чеккасидаги ариқ ёнига, пулни бериш баҳонасида чақириб, уни арқон ёрдамида бўғиб ўлдиради.

Суд Шерзод Мухторов томонидан содир этилган қотилликни ўрганиб чиқиб, унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019