Футболдан бир умрга четлатилган Самвел Бабаян орадан 1,5 йил ўтиб яна бош мураббийликка қайтмоқда
Самвел Бабаян Тошкентнинг «Локомотив» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, «темирйўлчилар» раҳбарияти жамоанинг сўнгги вақтлардаги натижасидан қониқиш ҳосил қилмаган ва бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланган. Тез орада бу борадаги расмий маълумот чиқиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Фёдоров бир йил олдин, 2018 йил апрель ойида Андрей Микляев ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланган эди.
Самвел Бабаян 2019 йил февраль ойидан буён «Локо» тизимида ишлаб келмоқда. Унинг клуб президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
Олдинроқ, аниқроғи 2018 йил январда ЎФА (ўша вақтларда ЎФФ) томонидан Самвел Бабаян умрбод ўзбек футболидан четлатилган эди. Орадан бир йил ўтиб, Бабаяннинг дисквалификацияси икки ҳафтадан сўнг бекор қилингани маълум бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг