Фарғоналик ишбилармон Ўзбекистонда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Асли фарғоналик бўлган, айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи 38 ёшли миллионер машинасоз Улуғбек Махсумов Ўзбекистонда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштираяпти. Бу ҳақда “Центральноазиатская новостная служба” ахборот манбаси хабар берди.
Тадбиркорнинг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг инвесторлар учун қулай шароитлар яратиб бериш тўғрисидаги сўзларидан сўнг унда Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритиш истаги туғилган.
- Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар халқ турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган. Мен Фарғонада ўсганман. Ватанимга бориб, юзлаб иш ўринлари яратиш ва ўз мамлакатим ривожига ҳиссамни қўшишни хоҳлайман, - деди Улуғбек Махсумов.
У БААга 2006 йилда турист сифатида борган. 2012 йилда эса Дубайда ҳарбий ва ноҳарбий зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарувчи “INKAS” заводига асос солган. Айни пайтда мазкур корхона томонидан йилига ўртача 800 та зирҳли автомашина тайёрланмоқда. “INKAS” ўз йўналиши бўйича Дубайдаги энг йирик завод ҳисобланади.
Улуғбек Махсумовнинг таъкидлашича, унинг корхонасида айни пайтда ўнта русумдаги шундай транспорт воситалари етказиб берилаяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг