Фарғонада кислород концентраторлари ишлаб чиқарилмоқда
Коронавирус пандемияси даврида кислород концентраторларига бўлган талаб ортди. Мазкур тиббий жиҳоз мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаслиги боис, Президентимиз ва республика ҳукумати топшириғига асосан, уни чет давлатлардан, асосан Хитойдан Ўзбекистонга имкон қадар қисқа муддатда олиб келиш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилди. Шу жумладан, Фарғона вилоятига 500 дона кислород концентратори олиб келиниб, тиббиёт муассасаларига тақсимланди.
Кислород концентратори коронавирус билан касалланган беморларни оғир аҳволда даволашда ёрдам беради. Зотилжам (пневмония) касаллиги ҳам жиддий асоратлар келтириб чиқаради ва беморнинг нафас олиши қийинлашади. Қондаги кислород миқдорини барқарорлаштиришда сунъий нафас олиш аппарати зарур бўлади. Кислород концентраторига талабнинг ортиб бораётгани уни ўзимизда ишлаб чиқаришни тақозо этди.
Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббуси билан «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида кислород концентраторини ишлаб чиқариш лойиҳасини имкон қадар тезроқ амалга оширишга киришилди. Бу масъулиятли лойиҳа ишлари тадбиркор Шавкатжон Ҳамзаев таъсисчиси бўлган «Грейт Қўқон» МЧЖ томонидан олиб борилди.
Умумий қиймати 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган корхонанинг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди. Унда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари М.Абдураҳмонов бугунги кунда талаби юқори бўлган мазкур тиббий жиҳознинг ишлаб чиқарилиши, аввало, вилоятимиз ва республика тиббиёт муассасаларини кислород концентратори билан тўлиқ таъминлаш имконини беришини, қолаверса вилоят экспорт салоҳиятини оширишини айтиб ўтди.
— Вилоятимизда аҳолини коронавирус пандемиясидан асрашга, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди корхона директори Ф.Раҳмонов. — Бунинг учун вилоятимиз ҳокими Ш.Ғаниев бошчилигида жуда катта тадбирлар амалга оширилиб, тиббиёт масканларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланди, беморлар учун махсус жойлар ва дори-дармон захираси яратилди. Шундай шароитда хавфли касалликка қарши курашишга ўзимизнинг ҳиссамизни қўшганимиздан мамнунмиз,
Мазкур корхонада йилига 30 000 дона кислород концентратори ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, 20 та янги иш ўринлари яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг