Фарғонада илк тадбиркорлик ва бизнес Академияси ташкил этилди
Ўзбекистонда илк экспорт ҳалқаси тузилди. Ҳалқа, Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси, Жаҳон савдо ташкилоти, «АлиБаба» компанияси ҳамда Фарғона шаҳрида очилган янги Бизнес академиясидан иборат.
Унинг ишлаш тартиби қуйидагича:
Жаҳон савдо ташкилоти академия ўқитувчиларини халқаро стандартлар асосида тайёрлайди, Бизнес академияси ҳалқа иштирокчиларини ўқитади, «АлиБаба» компанияси тингловчиларга тажриба учун ўз платформасини очиб беради, ҳамда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси академия талабаларини иш билан таъминлаб, бутун экспорт ҳалқаси ишлашини назорат қилади. Бу эса юртимизда, экспорт муҳити тўлиқ ва тўғри ишлашига замин яратади.
Шу мақсадда Фарғона шаҳрида илк тадбиркорлик ва бизнес Академияси ташкил этилди.
Унда ўқувчилар халқаро савдо ҳуқуқи, логистика, маркетинг, рақамли тижорат йўналишлари бўйича ўқитилади.
Ҳозирча у ерда 40 нафар талаба ўқиши мумкин. Талабгорлар ёш, бизнес муҳитидан хабардор ва чет тилларини билиши тавсия этилади. Улар илк кунданоқ Хитойнинг гигант компанияси «Алибаба»да иш бошлайди.
Ўзбекистон экспортчилари уюшмасининг мазкур онлайн тижорат компанияси билан келишувига асосан «Алибаба» бизнес академия ўқувчиларига ўз платформасини очиб беради.
Талабалар ҳар бир амалга оширган электрон тижорий иши учун 1% дан 5 % гача ҳақ ҳам оладилар. Бизнес мактаби биноси замонавий дизайнга эга. Хоналар планшет, электрон доска ва китоблар ҳамда онлайн савдога мўлжалланган компьютерлар билан жиҳозланган.
Дарслар ҳафтада 6 кун икки сменада 4 соатдан давом этади. Академияда Жаҳон савдо ташкилотининг махсус курсларида тайёрланиб, сертификатларга эга бўлган ўқитувчилар дарс беришади. Ўқиш давомийлиги уч ой. Битирувчилар жаҳон электрон платформасида тан олинган халқаро сертификатга эга бўлишади. Битирувчиларга ҳозирданоқ талабгорлар бор. Катта экспортчи корхоналар, буюртма асосида академия битирувчиларини ишга олишга шай туришибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг