Фарғона водийсида яшайдиган, тест синовларида 56,7 балл тўплаган абитуриентлар талабаликка қабул қилинади

19:53 12 Ноябрь 2020 Жамият
1948 0

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 7-сон баёни қарорига мувофиқ:

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига 2020/2021 ўқув йилида базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Давлат тест маркази:

бир кун муддатда Фарғона водийсида (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари) доимий яшаётган (доимий прописка қилинган), республика олий таълим муассасаларига белгиланган бакалавриат таълим йўналишларини рўйхатдан ўтиш мобайнида биринчи сифатида танлаб, тест синовлари натижаларига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ, тўплаган баллари 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар рўйхатини тўпланган баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантиради;

икки кун муддатда тегишли бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тест синовлари натижалари қайдномаларини чоп этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига етказади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер