“Facebook” уч ойда 11,97 миллиард доллар даромад олди

АҚШнинг “Facebook” компанияси даромади жорий йилнинг дастлабки уч ойида қарийб 50 фоиз ошиб, 11,97 миллиард АҚШ долларига етди.
Бунда соф фойда 63 фоиз ортди, деб хабар берди “ТАСС” ахборот манбаси.
Агар ўтган йил биринчи чорагида ушбу миқдор 3,06 миллиард долларни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу 4,99 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Зеро, мазкур ижтимоий тармоқдан ойлик фойдаланувчилар сони 70 миллион кишига кўпайган.
“Жиддий хуружларга қарамай, бизнинг жамоа ўсишда давом этаётир. Ҳар ойда 2,2 миллиард киши, ҳар куни эса 1,4 миллион киши “Facebook”ни ишлатмоқда”, - деди компания раҳбари Марк Цукерберг.
Қайд этиш жоизки, ҳатто яқинда 87 миллиондан зиёд фойдаланувчилар маълумотлари тарқалиб кетиши билан боғлиқ рўй берган машмаша ҳам компания молиявий кўрсаткичлари яхшиланишига халақит бера олмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг