“Facebook” фойдаланувчилари сони 2,5 миллиардга етди
Фото: habr.com
“Facebook” ижтимоий тармоғидан фойдаланувчилар сони бир йил ичида 8 фоизга ўсиб, 2,5 миллиард кишига етди, дея хабар бермоқда “Rambler.ru”.
Юқорида кўрсатилган индикатор ижтимоий тармоққа ойига камида бир марта кирадиганлар сонини акс эттиради. Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида 1,66 миллиард киши “Facebook”дан кунига камида бир марта фойдаланган. Бу кўрсаткич йил давомида 8 фоизга ошган.
Ўтган йили “Facebook”нинг даромади 70,697 миллиард долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 27 фоизга кўпайган эди. Аммо компаниянинг соф фойдаси 16 фоизга камайиб, 22,1212 миллиард доллардан 18,485 миллиард долларга тушган эди. Реклама даромадлари эса 27 фоизга, яъни 55,013 миллиард доллардан 69,655 миллиард долларгача ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг