Европанинг энг йирик масжидини Ўзбек меъморлари барпо этдилар

16:38 23 Август 2019 Жамият
435 0

Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европадаги энг йирик масжиднинг тантанали очилиш маросими бўлди, сўнг Жума намози адо этилди. Маросим жонли эфирда намойиш қилинди. Масжид ичида 30 минг киши, атрофида эса 70 минг мусулмон ибодат қила олади. Маросимда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров масжид Муҳаммад Пайғамбарноми билан аталиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ушбу масжид қурилиши 2012 йили бошланган. Дастлаб 10 минг намозхонга мўлжалланган масжидни 2015 йилда очиш режалаштирилган эди. Бироқ кейинроқ қурилиш режасига ўзгартириш киритилган, уни фойдаланишга топшириш муддати ҳам узайтирилган.

Хабарга кўра янги масжид "Шали-сити" мажмуаси таркибига киради. Бу мажмуада Шали шаҳри учун хос бўлмаган олти кўп қаватли турар-жой бинолари ҳам жойлашган. Бинолар 12 ва 16 қаватга эга. Шунингдек, мажмуада қўриқлаш минораси шаклидаги 21 қаватли бино ҳам бор, унинг ичида ресторан, офислар ва меҳмонхона жойлашган.

2017 йили янги мажмуа барпо этилаётган ҳудуд атрофидаги юзга яқин уй бузиб ташланган, бу ерда мажмуага элтувчи махсус йўл барпо этилган. 2018 йили Шалидаги уйлари бузилган 92 оилага янги уйлардан иборат посёлка қуриб берилган.

Европадаги энг йирик масжид Самарқанд ва Бухоро мумтоз меъморчилиги услубида Ўзбек меъморлари томонидан барпо этилди. Бош архитектор Абдуқаҳҳор Турдиевнинг айтишича, Чеченистон Президенти Рамзан Қодиров таклиф ва мулоҳазалари асосида лойиҳага ўзгартиришлар киритилган.

"Қурилишда фойдаланилган оқ мармар фақат Грециянинг Тасос оролидан қазиб олинади. Қоялардан кесиб олинган улкан бўлакларни қайта ишлаш учун материкка юборилади. Завод шароитида эса мармарга зарур шакл берилади", - дея тушунтириб берган бош архитектор РИА Новости агентлиги билан суҳбатда.

Масжиднинг асосий хонасида лотос шаклидаги саккиз метрли, оғирлиги уч тоннали қандил ўрнатилган. Чеченистон президентининг масжид қурилишини назорат қилган маслаҳатчиси Амрудди Эдилгириевнинг сўзларига кўра, ушбу қандил махсус буюртма бўйича Туркияда ясалган. У 400 та чироқ Swarovski биллурлари ва олтин билан безатилган.

Масжид атрофида ҳар хил турдаги қарийб 2000 дарахт, 28 хил атиргул ўтқазилган.

Масжид барпо этилишига қанча маблағ сарфлангани маълум эмас. 

Масжиднинг очилишига ўзбекистонлик бир гуруҳ ошпазлар ўзбекча палов тайёрлаб, маҳаллий аҳоли ва меҳмонларга тортиқ қилишлари режаланган.

Жами 43 мамлакатдан 150 олиймақом меҳмонлар, шу жумладан, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳам маросимда қатнашгани хабар қилинди.

Шу куни Шали шаҳрида Қуръон ҳофизлари мактаби ҳам очилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019