Энг кўп ва энг кам картошка етиштирилган ҳудудлар номи маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 млн. 490,9 минг тонна картошка етиштирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 фоизга кўп.
Етиштирилган жами картошканинг 92,2 фоизи деҳқон хўжаликлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ҳудудлар кесимида эътибор қаратадиган бўлсак, Самарқанд 285,4 минг тонна, Сурхондарё 198,0 минг тонна ва Фарғона вилояти 187,0 минг тонна картошка етиштириш билан юқори ўринларни банд этган.
Бу борада Сирдарё 25,5 минг тонна, Қорақалпоғистон Республикаси 25,3 минг тонна ва Жиззах вилояти 9,5 минг тонна билан картошка етиштиришда энг сўнгги ўринда қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг