Энди тадбиркорлик субъектларини текшириш прокуратура билан келишиш орқали амалга оширилади


Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот”канали хабар берди. Низомга мувофиқ, текширувлар тегишли тартибда амалга оширилади. Бир кунлик текширувлар вилоят прокуратураси билан, бир кундан ортиқ бўлган текширувлар Бош прокуратура билан келишилади.
Текширув ўтказишни келишиш Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали бажарилади. Шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги, хорижий корхоналар, эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарда ўтказиладиган текширувларни келишиш фақат Бош прокуратура томонидан амалга оширилади.
Назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари ҳақидаги мурожаатлари асосида, тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган “хавфни таҳлил этиш” натижалари, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки ижтимоий тармоқ, веб-сайтлардан олинган маълумотлар асосида текширув ўтказишни сўраб мурожаат қилишга ҳақли.
Бундан ташқари, текширув бошланишидан олдин тадбиркор текширув мақсади билан таништирилади ва у текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириши шарт.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг