Эмомали Раҳмоннинг Тошкентга сафари бошқа муддатга қолдирилди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи норасмий саммитида қатнашиш учун Тошкентга шу йил 12 апрелда қиладиган сафари бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда “AP” Тожикистон ҳукуматидаги манбаларига асосланиб хабар берди.
Манбага кўра, учрашув президентларнинг ўзаро келишуви билан бошқа муддатга қолдирилган.
Унда қайд этилишича, минтақа мамлакатлари етакчиларининг Тошкентдаги бўлажак учрашуви санаси ҳозир аниқ эмас, унга дипломатик каналлар орқали ойдинлик киритилади.
Манбада Марказий Осиё мамлакатлари Наврўз байрамини кенг нишонлаши ва шу кунларда президентларнинг графиги тиғиз бўлиши айтиб ўтилган.
Мамлакатлар ўртасидаги барча, жумладан, савдо, иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар касби соҳалардаги ҳамкорлик давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви кун тартибидан жой олган.
Ўзбекистон ташаббуси билан йўлга қўйилган бундай саммитнинг дастлабкиси ўтган йил 15 март куни Қозоғистонда бўлиб ўтганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг