Электрикнинг хатоси туфайли мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани очиқ суд мажлисида тумандаги 2-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби электриги Баҳодир Раметовнинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) иши кўрилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар берди.
У мактабда электр хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган шахс сифатида сузиш бассейнига ўрнатилган ҳаво намлигини қуритиб ва иситиб берувчи “ChKA WАI” электр қурилмасини норматив тарзда белгилаб қўйилган қоидаларга мос ва уларга риоя қилган ҳолда техник эксплуатация қилишга жавобгар бўлса-да, вазифасига нисбатан бепарво муносабатда бўлган. Яъни электр қурилмасининг ташқи қобиқ қисмидан ерга уланиш ишлари бажарилмагани оқибатида қурилмага келадиган электр токи ташқи ҳудудга тарқалиб, сузиш бассейнида машғулотлар билан шуғулланувчи ўсмирлар ҳаётига хавф солувчи манбага айланган. Бу эса бир инсоннинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлди.
Спорт мактабининг сузиш бассейнида шуғулланаётган мактабнинг 11 ёшли ўқувчиси Жамшид Юнусов бассейндан чиқиб, электр қурилмасининг олдига келганида сузишда фойдаланадиган кўз ойнаги ерга тушиб, сирпаниб, қурилманинг тагига кириб кетган. Ўсмир йигитча электр қурилмаси остидан кўз ойнагини олмоқчи бўлганида уни электр токи уриб, кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамасдан, шу ернинг ўзида вафот этган.
Баҳодир Раметов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг