Диққат! Пойтахт марказидаги йирик бепул автотураргоҳ бутунлай ёпилди
Тошкент шаҳрининг Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасидаги чорраҳа ёнида жойлашган йирик бепул автотураргоҳ 4 декабрдан ёпилди.
Асосан шу атрофдаги улкан офислар – Ucell, Mobiuz (ЮМС), Ипотека банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Бош почтамт ва бошқа ташкилотлар ходимларига тегишли мингга яқин автомобиллар турган бу автотураргоҳ бир неча ҳафта илгари ўраб олина бошланган эди. Энди эса у ерда “Диққат, хусусий ҳудуд. 2019 йил 4 декабрдан автомобилларнинг кириши тақиқланади” деган эълон осилган.
Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир йил аввал Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Taşkent Merkez Park Gayrimenkul Yatirim Anonim şirketi” компанияси (Туркия Республикаси) ва “UzTur Investment and Development” МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси) томонидан Тошкент шаҳрида “Tashkent Central Park” кўп тармоқли комплекси қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланганди.
Тошкентнинг қоқ марказида барпо этилиши режалаштирилган беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар марказ ва тижорат банки айнан ушбу бепул автотураргоҳ ўрнида қурилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг