Дэвид ХЕЙЛ: “Ўзаро ҳамкорлик ришталари мустаҳкамланиб бормоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Хейлни қабул қилди.
Меҳмон олий даражадаги учрашувдан кейин ЎзА мухбирига интервью берди:
– Президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқот чоғида, аввало, юртингизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини муҳокама қилдик. Шу ўринда алоқаларимиз тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Ўтган йили мамлакатларимиз раҳбарларининг олий даражадаги учрашувида ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда, бугун уларни амалга ошириш бўйича қилинаётган ва қилиниши лозим бўлган ишларни кўриб чиқдик. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган самарали ислоҳотлар, хусусан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш каби масалалар диққатимиз марказида бўлди.
Минтақада хавфсизликни таъминлаш ва Ўзбекистон раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган қўшни мамлакатлар билан очиқлик сиёсатининг муҳим жиҳатларини муҳокама қилдик.
Ўзбекистонга ташрифимиз доирасида Самарқандга боришни, кўҳна тарих, бой маданий мерос билан яқиндан танишишни режалаштирганмиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг