Чемпионнинг онаси кутубхона очди

Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, кўп карра ёзги Олимпиада ўйинлари совриндори Ришод Собировнинг онаси Гулнора Раҳматова ўзи яшаб турган Жондор туманидаги “Паҳлавон” маҳалласида кутубхона очди.
— Гулнора опанинг бу ташаббуси биз учун айни муддао бўлди, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шуҳрат Жўрақулов. — Ҳудудимизда 2,5 мингдан зиёд аҳоли яшайди.Уларнинг салкам минг нафарини вояга етмаган ёшлар ташкил этади. Улар кутубхонага келиб, ўзларини қизиқтирган китобларни мутолаа қилишаяпти.
Мингдан зиёд китоб фондига эга бу маскандан янги чоп қилинган адабиётларни сотиб олиш имконияти ҳам яратилган.
Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг