Бухорода ҳафтанинг ҳар сешанбаси Ёшларни иш билан таъминлаш куни деб эълон қилинди
Бухоро вилоятида ҳар ҳафтанинг сешанбаси Ёшларни иш билан таъминлаш куни сифатида янада мазмунли кечадиган бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов воҳа ёшларига йўллаган мурожаатида алоҳида тўхталиб ўтди.
Маълум бўлишича, жорий ўқув йилида вилоятдаги 533 та умумтаълим мактабини битирган салкам 26 минг нафар ўқувчининг 58 фоизи, касб – ҳунар таълими муассасаларини тугатган 15 минг 790 нафар ўғил- қизнинг 46 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширмоқда. Қолганлар – чи, деган савол туғилади. Табиийки, уларни иш билан таъминлаш даркор. Масалан, ҳозирнинг ўзида вилоятда 11 минг нафардан зиёд ишсиз ёшлар бор.Бу оғриқли масалани ҳал этиш йўллари йўқ эмас. Чунончи, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши қошида навқирон авлод вакилларининг бандлиги масалалари билан шуғулланувчи марказ иш бошламоқда. Марказ уч йўналишда фаолият олиб боради. Бу битирувчиларнинг, айни дамдаги ишсиз ёшлар ҳамда пандемия туфайли хориждан уйига қайтган ва бекор қолган ёшларнинг бандлигини таъминлаш йўналишларидир.
Бухоронинг айни пайтда улкан қурилиш майдонига айлангани, савдо ва маиший хизмат объектлари фойдаланишга топширилаётгани, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, ”Ўзини ўзи банд қилиш” лойиҳалари доирасида бажарилаётган ишлар бу борадаги имкониятлар катталигини кўрсатмоқда. Масалан, яқинда 80 дан ортиқ қурилиш ташкилотлари раҳбарларининг ишсиз ёшлар билан кечган мулоқоти натижасида 100 нафар йигит ишли бўлди.
Вилоятда бошланган бу хайрли ишга давлатимиз раҳбари раислигида шу йилнинг 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши туртки вазифасини ўтади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
"Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг