Бугун Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллуд топган кун
Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров 1936 йил 26 апрелда таваллуд топган.
Унинг ижросидаги қўшиқлар халқнинг қалбидан чуқур жой олган, қачон янграмасин кишига ўзгача хуш кайфият бағишлайди.
Ботир Зокиров 1956 йил “Ёшлик” ёшлар ансамблини ташкил этиб, катта шуҳрат қозонган эди. У куйлаган опера ариялари, ўзбек халқ қўшиқлари, хориж шлягерлари ўз даврида дунё бўйлаб тарқалди. Хонанданинг репертуаридан миллий қўшиқлар билан бир қаторда итальян, француз, испан, рус, юнон тилидаги қўшиқлар ҳам жой олган.
Ўзбек эстрада санъатининг ривожи Ботир Зокиров ижоди билан боғлиқлигини таъкидлаш ўринли. Шунингдек, Б.Зокиров тасвирий санъат, режиссура санъатларида ҳам иқтидорли бўлган.
Хонанда 1985 йил 23 январда оламдан ўтган. Ботир Зокиров мустақиллик йилларида “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.
ЎзА
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг