Бразилия Президентининг АҚШга сафари чоғида ҳамроҳлик қилган ҳукумат вакилида коронавирус аниқланди. У Дональд Трамп билан ҳам учрашган эди
Бразилия ҳукумати вакили Фабио Вайнартендан ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди
У бундан бир неча кун олдин АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Бразилия Президенти Жаир Болсонару билан учрашган эди.
Бразилиянинг Folha De S. Paulo нашрининг ёзишича, Фабио Вайнартен Бразилия Президентига АҚШга сафари чоғида ҳамроҳлик қилган.
Вайнартеннинг рафиқаси WhatsApp ижтимоий тармоғи орқали ота-онасига шундай ёзган: Қизлар, хайрли тонг, эрим Маямидан қайтиб келди ва коронавирус учун текширув ўтказди. Ундан вирус аниқланди.
Ҳозирда ҳукумат вакили карантинга олинган.
Олдинроқ Бразилия Президенти Жаир Болсонаруда ҳам коронавирус аниқлангани маълум қилинган эди. Кейинчалик у коронавирус учун анализ топширгани билдирилиб, таҳлил натижаси 13 март куни маълум бўлиши айтилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг