Бош прокуратура томонидан тергов бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилди

18:47 01 Август 2018 Жамият
5721 0

 

Фото: Бош прокуратура

Ўзбекистон республикачи Бош прокуратураси томонидан янги таҳрирдаги “Тергов процессуал ҳужжатлари намуналари” услубий қўлланмаси ва унинг дастурлаштирилган электрон нусхаси яратилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази маълум қилди.

Мазкур қўлланмани тайёрлашда терговга қадар текширув, суриштирув ҳамда тергов давомида қабул қилинган 5 мингдан ортиқ процессуал ҳужжатлар ўрганилиб, таҳлил қилинган. Соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлардан келиб чиқиб ишлаб чиқилди. Мақсад республикамизда ягона, тизимли равишда йўлга қўйилган тергов амалиётини яратишдан иборатдир.

Шунингдек, қўлланма процессуал ҳужжатларда юридик ва криминалистик атамаларнинг тўғри ва ўринли қўлланилиши, олиб борилган суриштирув ҳамда тергов процессуал ҳужжатларини расмийлаштиришдаги хатоликларнинг олди олиниши, амалиётда тергов органлари фаолияти устидан процессуал қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ариза ва шикоятларни камайиши, терговчиларнинг ишини янада самарали олиб борилиши, прокуратура органларига янги хизматга қабул қилинган ёш мутахассисларнинг иш фаолияти самарадорлигини ошиши, умуман, ягона тергов амалиётини шакллантиришга хизмат қилади.

Маълумот учун, услубий қўлланмада 400 га яқин процессуал ҳужжат намуналари жамланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?