Бош прокуратура: “Оққўрғондаги воқеада айбдор бўлган шахслар, мансаби ва даражасидан қатъи назар, тегишлича жавобгарликка тортилади”

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент вилояти Оққўрғон туманида содир бўлган ҳолатни текширмоқда. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар берди.
“Қатъий айтишимиз мумкинки, бундай ҳолатнинг юзага келишида айбдор бўлган шахслар, мансаби ва даражасидан қатъий назар, тегишлича жавобгарликка тортилиши таъминланади“, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Оққўрғон туманида бир неча қишлоқ хўжалиги бўйича масъул шахслар жазо сифатида ариқ ичида сувга тушириб қўйилган ҳолатидаги суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг