Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

09:21 11 Март 2020 Ҳужжатлар
923 0

Ўзбекистон Республикасининг қонуни​

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 25 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил
30 апрелда қабул қилинган 607—I-сонли Қонуни билан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила ­кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5–6-сонга илова; 2003 йил,
№ 1, 8-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил,
№ 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил,
№ 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда,
№ 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9,
510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1,
1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 8, 469-модда;
2019 йил, № 8, 469-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил,
№ 1, 1-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 68-модданинг матни қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ­ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун ­манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул ­қилиши керак»;

2) 96-модда:

учинчи қисмидаги «васийлик ва ҳомийлик органлари» деган сўзлар «васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ота-она ва бола алоҳида-алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил
7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–139-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 12, 881-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 11-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан ота-она (улардан бири) ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар болага таъминот, тарбия ва таълим бериш бўйича мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек бошқа давлат органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақли. Бундай мурожаатларни бола тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди»;

2) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Оилада ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода этишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақлидир. Бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши керак».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил
3 декабрда қабул қилинган «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–378-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–445-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 509-модда; 2018 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги мазмундаги 241-модда билан тўлдирилсин:

«241-модда. Вояга етмаган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари

Вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига ушбу Қонунда белгиланган тартибда мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли. Давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг мурожаатларини кўриб чиқиш унинг қонуний вакиллари, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органлари иштирокида амалга оширилиши мумкин. Вояга етмаган шахслар тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаганлиги сабабли уларнинг мурожаатларини кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

Мурожаатда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари мурожаатни тегишли давлат органига, бошқа ташкилотга ёки мансабдор шахсга ёхуд васийлик ва ҳомийлик органига юбориши шарт».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил
22 январда қабул қилинган ЎРҚ–460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда,
№ 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1,
3-моддалар) 42-моддасининг учинчи қисмидаги «Меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан» деган сўзлар
«Ота-оналардан алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек меҳнат билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин; 

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри,
2020 йил 10 март

№ ЎРҚ—608

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?