БМТ минбарида Ўзбекистон вакили нутқ сўзлади

17:06 04 Апрель 2019 Жамият
628 0

Фото: “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Ахборот хизмати.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 1 апрель куни иш бошлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик ва тараққиёт комиссиясининг 52-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг директор ўринбосари Дилбар Алимжонова иштирок этиб, нутқ сўзлади.

У ўз нутқида Ўзбекистонда оилавий муаммоларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, бу масалада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳалар амалга оширилиб келинаётгани, натижада мамлакатда оилавий муаммолар камайиб бораётганини баён қилди. Шунингдек, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳақида ҳам сўзлаб берди. 

У сессия иштирокчиларини 2017 — 2021 йилларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси таркибига киритилган режалар ва уларнинг жадал суратларда амалга оширилиш жараёни билан таништирди.

— Ҳаракатлар стратегияси доирасида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида оила институтини янада мустаҳкамлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳаларида катта ислоҳотлар амалга ошириляпти. Ва ҳар йили бу соҳаларга Давлат бюджетининг ярмидан кўпи сарфланади.  

Республикада оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси тасдиқланди. Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, олий таълимдан фойдаланиш кенгаймоқда. Шошилинч акушерлик хизматлари яратилиши ҳисобига оналар ўлими 1990 йилга нисбатан 55 фоизга камайди. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар, ўсмирлар соғлиғини сақлаш, шунингдек, туғма ирсий касалликларни эрта аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ўсмир қизлар ва туғиш ёшидаги аёллар учун маслаҳатхоналар ташкил этилган. Бу эса турмуш фаровонлигини оширишга катта хизмат қиляпти, — дейди Дилбар Алимжонова ўз нутқида.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Ахборот хизмати.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019