БМТ Бош котибининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус вакили Ўзбекистонга ташриф буюради. У олдин “Формула-1”да спорт директори бўлган

БМТнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус вакили Жан Тодт 2019 йил 17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон расмийлари, хусусий сектор, фуқаролик жамияти ва ёшлар вакиллари билан учрашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда БМТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси хабар берди.
Ўзбекистонга бўлажак ташриф доирасида БМТ махсус вакили “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказиши режалаштирилган. Жумладан, жорий йилнинг 18 сентябрь куни жаноб Жан Тодт Ўзбекистонда фаолият юритаётган такси хизматини кўрсатувчи компаниялар ва фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек ёшлар билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказади.
Маълумот учун: жаноб Тодт ўз ваколати доирасида ҳар йили дунё бўйлаб 1,35 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлаётган, 50 миллион кишининг турли даражадаги жароҳатланишига олиб келаётган глобал ривожланиш муаммоларидан бирини енгиш бўйича чақириқлар қилади. Сабаби, болалар ва ёшлар ўлимининг асосий сабаби бўлган йўл-транспорт ҳодисалари жиддий ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб келмоқда ва натижада иқтисодий зарар кўпгина мамлакатларда ЯИМнинг 5 фоизигача етмоқда.
Жан Тодт махсус элчи сифатида БТМга аъзо давлатларга ташриф буюриб, манфаатдор томонлар билан йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига қатъий сиёсий эътибор қаратиш, шунингдек кўпроқ саъй-ҳаракатлар ва тегишли молиялаштиришни рағбатлантириш мақсадида юқори даражадаги мулоқотлар ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда нутқ сўзлади
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- «Халқ сўзи» бўлим муҳаррири «Олтин қалам» мукофоти соҳиби бўлди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг