«Бирлашган»га сув келди

09:09 27 Август 2020 Жамият
1054 0

Жалақудуқ туманидаги «Бирлашган» МФЙда 2400 нафар аҳоли бўлиб, «Гулистон» ва «Ғиштчилар» кўчасида сўнгги 10 йилда тоза ичимлик суви таъминотида муаммо юзага келди.

— Натижада аҳоли салкам 1 км. масофадан сув ташиб ичишига тўғри келди, —​ дейди МФЙ раиси Хосиятхон Омонова. —​ «Андижон сув таъминоти» МЧЖ мутасаддилари ҳам қараб турганлари йўқ, албатта. Аҳолига махсус транспорт орқали сув етказиб бериб турди. Шу кунларда эса ҳудудга 1,5 км. масофага қувурлар тортилиб, ичимлик суви олиб келинди.

Умуман олганда, республикамиз Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида вилоятнинг 10 та туманидаги 22 та МФЙда 43,8 км. масофага янги сув қувури тортилиб, 4 та сув қудуғи ўрнатилди ва 6 та сув қудуғидаги таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер