Биринчи марта учар электр автомобиллар пойгаси ўтказилмоқда
foto by: Google
Европа ва АҚШда юк ва йўловчиларни ташиш бўйича аэротаксилар йўлга қўйиш бўйича стартаплар амалга оширилгандан сўнг дунёда биринчи марта учар электр автомобиллар пойгасини уюштириш тўғрисида фикрлар билдирилди.
Маълумотларга кўра, "Alauda" компанияси вакиллари жорий йилда ана шундай томошани ўтказиш ниятида эканлигини ошкор этган.
Қайд этилишича, йил якунида ўтказилажак мусобақаларни томошабинлар онлайн тарзда томоша қилишлари мумкин бўлади.
Ўтган йили биринчи Airspeeder прототипини намойиш қилган компания муҳандислари яқиндагина ҳозирда синов жараёнида бўлган янги модел - МК4 ишлаб чиқарилишини маълум қилишди.
Айни пайтда бундай транспорт воситаларининг максимал тезлиги соатига 240 км ни ташкил этиши маълум бўлди. Ушбу тезликни умумий қуввати 24 кВт бўлган тўртта электр мотори ишлаб чиқади. Оғирлиги тахминан 220 кг бўлган электр автомобилнинг сиғими эса 100 кг ни ташкил қилади.
Тахминларга кўра, биринчи парвоз Австралиянинг Аделаида чўлида амалга оширилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг