Биринчи чоракда газ экспорти ҳажми 30 фоиз камайди
2020 йилнинг I чорагида жорий қилинган карантин чора-тадбирлари маҳаллий характер касб этиб, трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий ҳажмига салбий таъсири бўйича хатарлар рўёбга чиқмади ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш трендини сақлаб қолди. Бундан ташқари, олтин нархининг жаҳон бозоридаги позитив динамикаси экспорт ҳажми қисқаришини қисман қоплаш имкониятини яратди.
2020 йилнинг I чорагида товарлар бўйича ташқи савдо айланмаси 7,0 млрд. долларни ташкил этди (2019 йилнинг I чорагида 7,8 млрд. долл.). Шундан экспорт ҳажми 2,7 млрд. доллар ва импорт ҳажми 4,3 млрд. долларга тенг. Шу муносабат билан, савдо балансининг дефицити 1,6 млрд. долларни ташкил этди.
Товарлар экспорти ҳажми 2019 йилнинг I чорагига нисбатан 11 фоиз камайди. Олтин ва газнинг экспортдаги улуши мос равишда 37 фоизни ҳамда 9 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, 2019 йилнинг I чорагига нисбатан газ экспорти ҳажмида 30 фоизга камайиш кузатилди.
2020 йилнинг I чорагида товарлар экспортининг ҳажми ўтган йилга нисбатан 6 фоизга камайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг