Банк ходимлари фуқароларнинг пластик карточкаларидаги пулларини ўғирлагани аниқланди

Иллюстратив фото
Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги банклардан бирида (тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда банк номи ва гумондорлар исми ошкор қилинмади) ўтказилган текширув жараёнида “қинғир ишнинг қийиғи” чиқиб қолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Банкнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқаронинг банк пластик карточкаларидан 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларини, уларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиш йўли билан ўғирлаб келганликлари аниқланди.
Мижоз ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг