Асаларилар араб ёзуви шаклини ҳосил қилишди
Фото: «Халқ сўзи»
“Халқ сўзи Online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Асалари мавжудлигининг ўзи катта мўъжиза. Бироқ улар томонидан ҳам мўъжиза яратилиши мумкин экан. Жалақудуқ туманининг Дийдор кўчасида истиқомат қилувчи Жавоҳир Насриддинов хонадонида шундай ҳодиса рўй берди. Унинг қарамоғидаги асаларилар араб ёзуви шаклини ҳосил этдилар.
“15 ёшимдан буён асаларичилик билан шуғулланаман. Ҳозирда 6 та оилани парваришлаяпман. Бундан беш кун аввал улар томонидан яратилган шаклни кўриб, дарҳол суратга олдим. Қўрғонтепа туман масжидига бориб, имом билан учрашдим ва суратни кўрсатдим. Масжид вакиллари бу арабча ёзув эканлигини тасдиқлашди”,-дейди 20 ёшли асаларичи Жавоҳир Насриддинов.
Жавоҳир ёш бўлишига қарамай, асаларичиликнинг ҳадисини олган. Тўғри, ундаги мавжуд асалари оиласи ҳали кам. Шундай бўлсада, ҳар йили 200 кг.асал олади. Хонадонида рўй берган воқеа унинг кайфиятини янада кўтариб, янги режалар тузишга туртки бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг