Асаларичилик хўжалигига дебиторлик қарзлари ундириб берилди

Президентнинг 2017 йил 16 октябрдаги «Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори Навоий вилоятида соҳа ривожи учун имконият эшикларини янада кенгроқ очди.
Натижада бугун ҳудудда 900 дан зиёд асаларичилик хўжаликлари фаолият юритиб, уларда 54 мингта асалари оиласи боқилмоқда. Мазкур хўжаликлар фаолияти «Ўзагроинспекция» вилоят бошқармаси томонидан доимий назоратга олиниб, ҳуқуқий ва зарур бўлганида муаммоларини ҳал этишда кўмак берилмоқда.
Хусусан, 400 қутидан ортиқ асалари парваришланаётган «Акмал Шифо Асали» наслчилик фермер хўжалиги раиси Шерзод Темиров «Ўзагроинспеция» вилоят бошқармасига мурожаат қилиб, Кармана ва Хатирчи туманларида фаолият юритаётган фермер хўжаликларига етказиб берилган асалари оиласи тўловидан вужудга келган 54 миллион 620 минг сўмлик дебиторлик қарзини ундиришда амалий ёрдам сўраган эди. Қарздорлик инспекция ходимлари саъй-ҳаракати билан тўлиқ ундириб берилди.
— Бундан ташқари, бошқармамизга Навоий вилоят асаларичилар ассоциацияси «Акмал Шифо Асали» фермер хўжалигининг наслчилик ишларини меъёрида олиб бориш, гулчангбоп ва нектарбоп ўсимликлар экиш учун 10 гектар ерга эҳтиёжи борлиги, бу бўйича хўжаликка амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб ёзма мурожаат қилган эди, — дейди бошқарманинг чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими бош инспектори Зиёдулла Тўхтаев. — Мазкур масалада вилоят бошқармаси томонидан Қизилтепа туман ҳокимлигига мурожаат қилиниб, асаларичилик хўжалигига туманда мавжуд захира ер майдонларидан таклиф этилди.
Темур ЭШБОЕВ,
"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг