АҚШ Федерал қидирув бюроси Ўзбекистон Бош прокуратурасида машғулот ўтказди

18:39 25 Апрель 2018 Дунё
965 0
Фото: actuall.com

Америка Қўшма Штатлари Федерал қидирув бюросининг тўрт нафар махсус агенти ва портловчи моддалар бўйича мутахассиси Бош прокуратуранинг Тошкентдаги Олий ўқув курсларида портлашдан сўнгги тергов амалиётлари бўйича бир ҳафталик тренинг ўтказди. 

Унинг бир қисми мавзуга оид Ички ишлар вазирлигида ўтказилган амалий машқлардан иборат бўлди. Ушбу машғулотларда далил топиш ва тўплаш, қурилмани қайта тиклаш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишда зурур бўлган муҳим билим ва кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.      

“Бундай машғулотлар кўмагида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) халқаро ҳуқуқ-тартибот органларидаги ҳамкорларга ҳамкорликни кучайтириш ва далил йиғишга ёрдам берувчи умумий ва илғор қидирув усулларига оид кўникмаларни ўргатади. Бундай машғулотлар бутун дунё бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади,” — дейди ФҚБ вакили.     

Бу лойиҳани АҚШ элчихонасидаги Дипломатик хавфсизлик бўйича минтақавий идора ҳам қўллаб-қувватлади. “Мазкур тренинг ва ҳамкорлик қидирув-тергов, далилларни йиғиш ва жиноий жавобгарликка тортишга доир усулларимизни бирлаштиришга ёрдам беради. Реал текширув бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш ва амалий машғулотлар ўтказиш орқали, ФҚБ экспертлари келгусида трансмиллий жиноят ва террорчиларга қарши биргаликда кураш олиб бориш учун, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Федерал қидирув бюроси Адлия департмаенти учун қидирув-тергов ишлари олиб бориш мақсадида 1908 йили ташкил этилган. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019