Андижондаги қишлоқда қиймати 3,1 млрд сўмлик сузиш ҳавзаси барпо этилди

16:56 07 Сентябр 2018 Жамият
3322 0
Архив фото

Саминжон Ҳусанов, “Халқ сўзи Online". Андижон вилоятининг чекка қишлоқларида ҳам спортни ривожлантиришга бўлган эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Пахтаобод туманида қуриб фойдаланишга топширилган ёпиқ сузиш ҳавзаси бунга мисол бўла олади. “Олтинкўл бунёдкори” МЧЖ томонидан 3,1 миллиард сўм давлат маблағи эвазига барпо этилган ушбу масканда ўғил-қизлар сузишдан сабоқ оладилар.

- Болалигимдан сузишга қизиқсамда, туманимизда бунга имкон йўқлигидан афсусланардим, - дейди Маданият маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Шерзодбек Абдураҳмонов. – Фаолият юрита бошлаган сузиш ҳавзасида тажрибали мураббий кўмагида сузиш билан шуғуллана бошладим. Келгусида нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юртимиз шаънини ҳимоя қилишдан умидворман.

Ушбу ҳавзани иситиш мосламалари кўмир ва газга мослашган бўлиб, бу йилнинг тўрт фаслида ҳам бенуқсон фаолият юритиш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?