Андижонда тадбиркорларга 3 фоизлик имтиёзли кредитлар берилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан Андижон вилоятида "Ҳар бир оила тадбиркор" шиори остида имтиёзли кредитлар тақдим этилади.
Унинг шартларига кўра, кредитлар йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланади. Микрокредитлар 3 ойлик имтиёзли давр билан биргаликда тақдим этилади. Шунда жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача (17 млн сўмдан ортиқроқ), давлат рўйхатидан ўтган субъектлар учун эса энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача (172 млн. сўм) миқдорида кредитлар ажратилади.
Кредитлар ажратиш аниқ мақсадли бўлиб бунда чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни ривожлантириш, иссиқхоналарни қуриш, боғ ва токзорлар барпо этиш, уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш, сартарошлик ва косметолог хизматлари, косибчилик, металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш, ёғоч ва алюминий (пластик) профилидан дераза ромлар тайёрлаш, заргарлик буюмларини ясаш, соатсозлик, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, ҳаммом ва сауна хизматлари, миллий ширинликлар ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби тадбиркорлик фаолиятлари учун берилади.
Маълумотларга кўра, шу мақсадда Марказий банкнинг Андижон вилоят бошқармасига 800 млрд сўм миқдорида маблағ ўтказилган. Кредитга бўлган талабга қараб яна шунча миқдордаги сумма ажратилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Качондан берилиши мумкин
hammasi yolg‘on
Avaztoy Toshmatov (avaztoy022@gmail.com):
Men harakat qildim olomadik. Rossaa yugurdik bankdegi yemakxo'rlar o'zlari olishdi buyoqdegi tadbirkorlar qolib ketti.
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг