Андижонда “Кобальт“ уч нафар Ободонлаштириш бошқармаси ходимларини уриб юборди, икки нафари ҳалок бўлди
Андижон вилояти Асака туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши натижасида икки нафар фуқаро ҳалок бўлди. Бир нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати “Халқ сўзи Online”га маълум қилди.
Қайд қилинишича, 2019 йил 16 май куни соат 08:00 лар чамасида, фуқаро А.С. бошқарувидаги бўлган “Кобалт” русумли автомашинасида Асака тумани, “Дастурхончи” МФЙ ҳудудидан ўтган Андижон-Шаҳрихон транспорт қатнов йўлининг “Андижон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четида суғориш ишларини олиб бораётган Асака тумани ободонлаштириш бўлими ишчилари О.П., Ф.Т. ва З.У.ларни уриб юборган.
Натижада, фуқаро О.П. ҳодиса жойида, фуқаро Ф.Т. шифохонада вафот этган, фуқаро З.У. эса тан жароҳати олиб, Асака тумани марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 16.05.2019 йилда ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган фуқаролар меҳнатга жалб қилиниши қонунийлиги ўрганилганда, О.П., З.У. ва Ф.Т. 2018 йилнинг февраль ойидан бери Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг тегишли буйруқларига асосан бошқармада ҳақ тўланадиган жамоат ишига ишчилар сифатида қабул қилинганлиги маълум бўлди.
Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг ишчиларини Асака туманида “Дастурхончи” МФЙ ҳудудидаги транспорт қатнов йўлининг четида суғоришга жалб қилинишида меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясига хизмат текшируви ўтказиш ҳақида тақдимнома киритилди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг